Наманганда фермер хўжалиги 4,5 млрд сўмлик электр энергиясини талон-тарож қилди
Наманган вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, Мингбулоқ туманида жойлашган «Б. Г. Г.» фермер хўжалигига қарашли сув насослари ҳисоблагичдан ташқари тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра 4,5 миллиард сўмлик зарар етказилган, — дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.





