Тошкентнинг 2 туманида газ таъминоти вақтинчa узиб қўйилади
Пойтахтнинг Чилонзор ва Шайхонтоҳур туманларида амалга ошириладиган реконструция ишлари туфайли 22 июнь куни вақтинча газ таъминоти ўчирилади. Бу ҳақда Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: inosmi.ru
Хабарга кўра, Чилонзор тумани Олмазор кўчаси 171 уйда жойлашган Олий мажлис биноси қайта реконструция бўлаётганлиги сабабли, бино олдидаги ўрта босимли Д-57мм ер усти газ қувурини бошқа жойга кўчипиш ишлари «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФнинг «Чилонзортумангаз газ таъминоти бўлими» томонидан амалга ошириш режалаштирилган.
Қайд этилишича, ушбу ишларни бажаришда 22 июнь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларига газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Чилонзор тумани аҳоли истеъмолчилари:
- Катта олмазор МФЙ, Олмазор мавзедаги 2862та хонадон;
- Бешёғоч МФЙсидаги 5 84та хонадон;
Шайхонтоҳур тумани аҳоли истеъмолчилари:
- Навоий кўчасидаги № 1-2-3-4-5-6-7-8-кўп қаватли уйлар;
- NEST ONE МЧЖ турар жой мажмуаси;
Улгуржи истеъмолчилари:
- Юқорида кўрсатиб ўтилган манзиллардаги улгуржи истеъмолчилар.
Шунингдек, «Шайхонтоҳуртумангаз газ таъминот бўлими» келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди.
Аввалроқ, Тошкент туманларининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинчa узиб қўйилади деб хабар берган эдик.