Хитойда коронавирусга қарши вакцинани қалбакилаштириш ҳолати аниқланди
Хитойда COVID-19ʼга қарши қалбаки вакцина сотган 80 дан ортиқ киши қамоққа олинди ва 3000 доза дори воситалари мусодара қилинди. Бу ҳақда Interfaksʼга таяниб Daryo.uz хабар берди.
Таъкидланишича, қалбаки маҳсулот сотувчилар дунёдаги вакцина етишмовчилигидан фойдаланиб, маҳсулотларини эҳтимол, чет элга ҳам жўнатмоқчи бўлган.
Маълумотларга кўра, маҳбуслар дориларни коронавирусга қарши вакцина сифатида тарқатган. Гумонланувчилар 2020 йил сентябрь ойидан бери шприцларни оддий физиологик эритма билан тўлдириб, вакцина ниқоби остида юқори нархда сотиб келган.
Бундан ташқари, Пекин, Шанхай ва Шаньдун провинциясида қалбаки вакцина сотувчиларнинг тармоғи аниқланган.
Аввалроқ, Хитойнинг пандемияга қарши курашда қандай ёрдам кўрсатгани ҳақида хабар берилган эди.