Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг янада исиши кутилмоқда

6-8 июлда Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига, иссиқ кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар қилмоқда.

Хабар берилишича, 3-5 июлда Ўзбекистон ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 39-41 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 42-44 даражагача бўлган иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.

Аввалроқ, Ўзбекистонда 1 июль куни иссиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туриши кутилмоқда деб хабар қилган эдик.

Янгиликлар