Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтига ректор тайинланди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан, Сиддиқов Акмал Абдуқаҳҳарович Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

darakchi.uz

Таъкидланишича, 2020 йил 3 декабрдаги Президент қарори билан, Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали негизида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ташкил этилган эди.

Аввалроқ, Президент 4 та олий таълим муассасаси ректорини лавозимидан озод қилди деб хабар қилган эдик.

Янгиликлар