Тошкентда аниме либосидаги фестиваль иштирокчилари «ЛГБТ» тарғиботи юзасидан текширилди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда, Тошкентда бўлиб ўтган «Косплей» фестивалида, бир гуруҳ ўсмирлар қолга олингани ҳақида маълумот тарқалган эди.

Аниқланишича, 18 август куни «Riviera» савдо-кўнгилочар маркази дўконларидан бирида «Косплей» фестивали бўлиб ўтган. Маълумот учун, бу фестивальда иштирокчилар кино, мултфильм ёки видео ўйин қаҳрамонлари сифатида кийиниши керак бўлган.

Ҳабарларга кўра, ички ишлар органларининг 102 рақамига, «ЛГБТ» вакилларини тарғиб қилувчи одамлар йиғилиши ҳақида хабар келиб тушган. Бироқ, воқеа жойига етиб келган ИИБ ходимлари томонидан текширув ўтказилганда, ҳеч қандай қонунбузарлик ҳолатлари аниқланмаган.

Ҳодиса юз берган савдо марказида, кўп сонли одамлар йиғилгани боис, тўлиқ текширув ўтказишнинг иложи бўлмаган. Шу туфайли иштирокчилар, ички ишлар бўлимига олиб кетилган. Текширув давомида ҳеч қандай қонунбузарлик аниқланмагани сабабли, барча иштирокчилар қўйиб юборилган.

Вояга етмаганларни ҳеч ким ҳибсга олмаган, вазиятга ойдинлик киритиш ва шахсларни аниқлаш учун табиийки вақт керак бўлган, деб маълум қилинган ИИБ томонидан.

Тошкент