Тошкентда йўловчи автобуси тўлиқ ёниб кетди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида автобус саройи ҳудудида жойлашган автобуслардан бирида ёнғин чиқди. Бу ҳақда ФВББ матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, 5-сонли автобус саройида автобусдаги ёнғин ҳақида 13-январ куни соат 02:16 да ФВББга хабар келиб тушган.

Шундан сўнг қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 02:22 да етиб бориб, ёнғин соат 02:32 да ўчирилган.

Қайд этилишича, айтилган манзилда 5-автосаройга қарашли автобус ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқлиги билдирилди.

Ўзбекистон