Фарғонада машиналар ортилган автотрейлер ҳалокатга учради

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда автоҳалокатга учраган автотрейлер видеоси тарқалган эди. Ҳодиса юзасидан «UzAuto Motors» матбуот ҳизмати расмий баёнот берди.

Йўл-транспорт ҳодисаси Фарғона вилоятида 4 сентябрь куни соат тахминан 18:00 да содир бўлган.

Аниқланишича, логистика автотрейлери ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, жарликка қулаб тушган.

Ҳалокат натижасида 8 та «Chevrolet Cobalt» автомобили зарар кўрган. Ҳабар қилинишича автотрейлер ҳайдовчиси тан жароҳатлари олмаган.

Ҳозирда воқеа жойида «UzAuto Motors» АЖ масъул ходимлари ишламоқда, — дейилади хабарда.

Фарғона