Мактаб ўқувчисини калтаклаган ўқитувчи эртаси куни қизининг мактаб директори ўринбосарига қўл кўтарди

24 сентябрь куни 44 ёшли аёл қизи ўқиётган мактабда жанжал бошлаб, директор ўринбосарининг юзига урди.

Аниқлик киритилишича, Яшнобод туманидаги 204-мактабда таҳсил олаётган 44 ёшли Р.О.нинг қизи таълим муассасаси раҳбарияти билан жанжаллашиб қолган.

Шундан сўнг, 24 сентябрь куни Р. О. мактабга келиб, директор ўринбосари Г. М.га нисбатан жисмоний куч ишлатган.

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди 25 сентябрь куни Р.О.ни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг учта моддаси билан айбдор деб топди.

Айбланувчи 7 суткага маъмурий қамоққа олиш ва 10 БРВ (3,4 миллион сўм) миқдорида жаримага тортилди.

Ўзбекистон