Қозоғистонда одам савдоси қурбони бўлган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида одам савдоси қурбонига айланган ўзбекистонлик аёл мамлакатга қайтарилди. Бу хақда Дунё агентлиги хабар берди.
Аниқланишича, аёл Қозоғистон ҳудудида оғир шароитда қолган ва одам савдосидан азият чеккан. Шундан сўнг, уни Ўзбекистонга қайтаришларида ёрдам сўраган.
Ўзбекистон дипломатлари ва Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида жабрланувчи нопок кимсалар қўлидан озод қилинди ва вақтинча бошпана билан таъминланди, — дейилади хабарда.
Натижада аёл, мамлакатда 30 июлдан 30 августгача ўтказилаётган «Ватанга қайтариш» инсонпарварлик тадбирлари доирасида 11 август куни Олмаота–Тошкент йўналишидаги авиарейси орқали Ўзбекистонга қайтирилди.