Талабалар янги ўқув йилида фирибгар ижарачилардан огоҳлантирилди
Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси, янги 2025-ўқув йилида, талабалар ва уларнинг яқинларини фирибгар ижаричилардан эҳтиёт бўлишга чақирди.
Кайд этилишича, сўнгги ойларда Тошкент шаҳрига келаётган талабаларнинг кўпчилиги фирибгарлар томонидан азият чекмоқда.
Аввалига фирибгарлар ўзларига тегишли бўлмаган хонадонларнинг суратларини интернетда жойлаштириб, арзон нархда ижарага бериш таклифини билдиришади.
Сўнгра, талабалар нархлар ва шароитни кўриб, уйни олиш учун алоқага чиқишади. Аммо улар пулни олдиндан талаб қилади. Маблағлар олингач, фирибгарлар ижарачиларни блоклаб, алоқадан йўқолишади.
Ҳеч қачон уйни кўрмасдан туриб тўловни олдиндан амалга оширманг. Шахсий маълумотларингизни ишонч ҳосил қилмаганча бегона шахсларга юборманг. Қонун доирасида ҳаракат қилинг ва ижара шартномасини яхшилаб текширинг, — дейилади хабарда.