Зеленский яқин кунларда Трамп билан учрашишини маълум қилди
Украина президенти Владимир Зеленский 18 август куни Вашингтонда, Америка етакчиси Доналд Трамп билан учрашишини хабар қилди.
Зеленский Трамп билан бўлиб ўтган саммит тоғрисида аввалига яккама-якка, кейин Европа етакчилари иштирокида узоқ ва мазмунли суҳбат ўтказганини айтди.
Украина тинчлик йўлида имкон қадар самарали ишлашга тайёр эканини тасдиқлайди. Президент Трамп менга Россия раҳбари билан учрашуви, суҳбатнинг асосий мазмуни ҳақида маълумот берди. Вазиятни яхшилашга Американинг кучи таъсир қилаётгани жуда муҳимдир, — деди президент.
Шунингдек, Владимир Зеленский Украина, АҚШ ва Россия раҳбарларининг уч томонлама учрашувини ўтказишни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Мен душанба куни Вашингтонда президент Трамп билан урушни якунлаш бойича барча тафсилотларни муҳокама қилишни режалаштиряпман. Таклиф учун раҳмат, — деб ёзди президент Telegram каналида.
Ўз навбатида Трамп, шунингдек, агар Зеленский билан музокаралар муваффақиятли якунланса, Путин билан учрашув режалаштирилишини ҳам айтди.