Ўзбекистонда ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
Республика бўйича 18-21 август кунлари ёғингарчилик кутилмайди, фақат айрим тоғли ҳудудларга ёмғир ёғиши мумкин, ҳарорат кундузи 35-38 даража иссиқ бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм Вилояти
Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 18-19 августда 30-35°, 20-21 августда 33-38° бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 августда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18 августда 15-20°, 19-21 августда 17-22°, кундузи 18 августда 30-35° бўлади, 19 августда 32-37°, 20-21 августда 34-39° бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 августда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18 августда 15-20°, кундузи 18-19 августда 30-35°; 20-21 августда 32-37° бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 августда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 18 августда 32-37°, 19-21 августда 35-40° бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари
Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 18 августда 27-32°, 19 августда 30-35°, 20-21 августда 32-37° бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудлари
Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 18 августда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, 19-21 августда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 18 августда 18-23°, 19-21 августда 21-26° бўлади.