Тошкентда жанжал сабабли мактаб ўқувчиси пичоқланди

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиси жанжал оқибатида пичоқлангани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Холат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати расмий маълумот берди.

Ходиса, 11-сентябрь куни, тахминан соат 22:30 да, Миробод тумани Қўйлиқ мавзеси 2-уй олдида содир бўлган.

Хусусан 2005-йилда туғилган Б.Ф. ўзининг таниши 2005-йилда туғилган Ж.Э. билан кетаётган вақтида ўзига нотаниш бўлган йигитлар билан ўзаро оғзаки тортишиб қолади.

Шундан сўнг Б.Ф. ҳамда E.X. лардан бири — вояга етмаган 2008-йилда туғилган Ш.О. билан ўзаро урушиб кетишган. Сўнг Б.Ф. вояга етмаган Ш.O.га ўткир тиғли жисм билан тан жароҳати етказган.

Натижада вояга етмаган Ш.О. шифохонага ётқизилган, унинг соғлиғи шифокорлар назоратида, — дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси («Безорилик») билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Янгиликлар