Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқ туманига ташриф буюради
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ташриф буюради ҳамда ўқитувчи ва мураббийлар билан мулоқот қилади, деб давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тадбирда давлат раҳбари таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳига давлат мукофотларини тантанали топширади.
Шу билан бирга, таълим сифатини ошириш, ўқитувчи ва мураббийларни янада қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилади.
Шунингдек, ташриф доирасида туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш ҳам режалаштирилган.