Ўзбекистонлик боксчилар Жаҳон чемпионатида 11 та медалга эга чиқди

Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Англиянинг Ливерпул шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатида 6 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 4-14-сентябрь кунлари бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон боксчилари жами 11 медал билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.

Олтин медал:

• -75 кг вазнда Фазлиддин Эркинбоев;
• -60 кг вазнда Абдумалик Халоков;
• -65 кг вазнда Асадхўжа Мўйдинхўжаев;
• -80 кг вазнда Жавоҳир Умматалиев;
• -86 кг вазнда Акмалжон Исроилов;
• -90 кг вазнда Тўрабек Хабибуллаев.

Кумуш медал:

• -65 кг вазнда Навбаҳор Ҳамидова;
• +90 кг вазнда Жаҳонгир Зокиров;

Бронза медал:

• -48 кг вазнда Сабина Бобоқулова;
• -51 кг вазнда Феруза Казакова;
• -70 кг вазнда Азиза Зокирова.

Ўзбекистон