Навоийда бир аёлга шилқимлик қилган маҳалла раиси 3 суткага қамалди
Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида, маҳалла раиси аёлга нисбатан тегажоғлик қилганликда айбланди. Бу ҳақда Nemolchi.uz лойиҳаси хабар берди.
Ҳодиса жорий йил июнь ойида содир бўлган. Жабрланувчи маҳалла қўмитасига мурожаат қилиб, уни «Аёллар дафтарига»га киритишларини сўраган.
Шундан сўнг, маҳалла раиси бандлигини баҳона қилиб, аёлдан эртага келишини сўраган. Аммо шу куни кечқурун у аёлга телефон орқали «атрофда ҳеч ким бўлмаганда ёнимга келиң» ва «қўмита биносига учрашувга келаётгандек тайёрланиб келинг» каби мазмундаги хабарларни юборган.
Эртаси куни аёл маҳалла биносига борганида, раис ва яна бир шахс, қўмитанинг хонасида спиртли ичимлик истеъмол қилаётганини кўрган. Аёл кечқурун юборилган хабарлар юзасидан изоҳ сўраган ва ўз норозилигини билдирган. Шунингдек, содир бўлган ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган.
Суд мажлисида маҳалла раиси қилган ишидан афсусда эканини билдирган ва ҳаракатларини «ёмон ниятда бўлмаганман» деган даъво билан оқлашга уринган.
Натижада, 2025 йил сентябрь ойида суд раисга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддасига асосан абдор деб топиб, 3 суткага маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.