Минниханов тўртинчи марта Татаристон раҳбари этиб сайланди
Татаристон амалдаги раҳбари Рустам Минниханов сайловларда 88,22% овоз билан ғалаба қозонди. Бу ҳақда Республика Марказий сайлов комиссияси натижаларида қайд этилди.

Жумладан, Минниханов билан бирга Татаристон раҳбарлиги учун яна уч нафар номзод бор эди:
• Татарстан Давлат Кенгаши депутати, давлат тузилмаси ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш қўмитаси раисининг ўринбосари Ҳафиз Мирғалимов;
• Россия Пенсионерлар партиясининг ижтимоий адолат учун ҳудудий бўлими номзоди Виталий Смирнов;
• «Байлык №3» компанияси директори ўринбосари Руслан Юсупов.
Маълумот учун, Рустам Миннихановга 68 ёшда. У биринчи марта 2010 йили Татаристон раҳбари этиб сайланган ва кейинчалик 2015 ҳамда 2020 йилларда қайта сайланган. Ундан аввал, 2005 йилдан бошлаб, республика Бош вазири сифатида фаолият юритган.
 
							
 
							
 
					
 
					
                  
                  
                  
                  
                  
                  
                  




