Ўзбекистонда фаластинлик болаларга бепул таълим берилади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан Фаластин фуқароларининг яшаш манзиллари бўйича уларнинг фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга жойлаштирилади.
Президент фаластинлик меҳмонларга адолат тамойили асосида доимий ғамхўрлик ва ижтимоий кўмак кўрсатишни таъминлайдиган механизмларни жорий этиш мақсадида бир қатор фармонлар берди.
Жумладан, фаластинлик болалар, давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга навбатга қўйилмаган ҳолда, Инсон ижтимоий хизматлар марказлари талабномаси асосида жойлаштирилиши маълум қилинди.
Меҳмонлар давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловидан 2028 йил 1 январига қадар озод этилади, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги икки ой муддатда меҳмонларнинг хорижий давлатда умумий ўрта махсус, касб-ҳунар (профессионал), олий таълим, қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олишни тест синовларисиз ва йиғим ундирмаган ҳолда амалга ошириши белгиланди.