Radisson Chorsu – MANAR ва RHG флагман лойиҳаси

Имзоланган меморандум доирасида Chorsu MANAR мажмуаси таркибида Radisson меҳмонхонаси очилади

Radisson Hotel Group (RHG) ва MANAR Development ўртасида режалаштирилган Chorsu MANAR лойиҳаси доирасида собиқ Chorsu меҳмонхонаси ўрнида тўрт юлдузли Radisson меҳмонхонаси очилиши бўйича меморандум имзоланганини эълон қилади.

MANAR Development илгари Тошкентдаги собиқ «Чорсу» меҳмонхонаси ҳудудида кўп функцияли мажмуа барпо этилишини эълон қилган эди. Лойиҳада умумий майдони 100 000 м² дан ортиқ бўлган офис ва турар–жой бинолари, шунингдек, савдо ва кўнгилочар кластер кўзда тутилган. Эълон қилинган инвестициялар ҳажми $100 миллиондан ошади.

Воқеани шарҳлар экан, MANAR Development бош директори Даврон Файзиматов шундай деди:

Биз Radisson Hotel Group билан ҳамкорликни эълон қилишдан мамнунмиз ва уларнинг бренди остидаги меҳмонхона Chorsu MANAR’нинг муҳим пойдевори бўлиб, унинг жаҳон даражасидаги шаҳар майдони сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашига ишонамиз. Биз сифатли хизмат кўрсатиш ва ривожланган инфратузилмага эга бўлган, диққатга сазовор жойга айланадиган меъморий мажмуани яратишга интилмоқдамиз.

Radisson билан янги келишув ҳамкорликнинг қуйидаги асосий йўналишларини очиб беради:

• Chorsu MANAR мажмуаси таркибида Radisson бренди остидаги меҳмонхонани жойлаштириш;
• Радиссон меҳмонхона хизмати, бошқаруви ва бренд экспертизасининг халқаро стандартларини жорий этиш;
• Инфратузилмани ривожлантириш ва мажмуанинг меҳмонлар, сайёҳлар ва ишбилармон фойдаланувчилар учун жозибадорлигини ошириш.

Radisson Hotel Group’да биз доимо портфелимизни кенгайтириш учун энг яхши жойларни излаймиз ва Тошкентнинг тарихий марказидаги Chorsu MANAR лойиҳаси кўлами, мақоми ва салоҳияти бўйича барча мезонларга тўлиқ жавоб беради. Ишончимиз комилки, MANAR Development билан ҳамкорлик Ўзбекистон меҳмонларига Radisson хизмат даражасини мамлакатнинг бетакрор маданияти билан уйғунликда тақдим этиш имконини беради, – деди RHG бизнесни ривожлантириш бўйича витсе-президенти Девид Женкинс.

Реклама ҳуқуқи асосида

Ўзбекистон