Андижон шаҳрида ётоқхонадаги сейфдан 41 минг доллар ўғирлаган қиз ушланди
Андижон шаҳрида 16 октябрь куни ётоқхонадаги сейфдан 41 минг доллар ўғирлаган қиз қўлга олинди. Бу ҳақда «Postda» хабар берди.
Маълум қилинишича, Андижон шаҳрида яшовчи, хусусий тадбиркор Д.В. шаҳар Ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилган. Мурожаатда ўғрилик ҳолати юзасидан хабар берилган.
Шунингдек, 2020 йил 16 октябрь куни соат 12:00 дан 16:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс тадбиркор Д.В.нинг уйига кириб, ётоқхонасидаги темир сейфдан 41 минг долларини ўғирлаб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Натижада ушбу жиноятни жабрланувчи бирга яшовчи қиз содир этгани аниқланган. Фуқаро М.К. 1992 йилда туғилгани аниқланиб, тергов давом этаётгани маълум қилинган.
Аввалроқ Норинда хонадонга яширинча девордан ошиб ўтиб, 3 миллион сўм ўғирлаган қизга жиноят иши қўзғатилгани хабар қилинган. Шунингдек, Қоровулбозорда сейфдан 3,5 миллион сўм пул ва салкам 10 миллион сўмлик тақинчоқлар ўғирлаган, Қўқонда эса салкам 115 миллион сўмлик матоларни олиб, пулини бермаган аёл ушланганди.