Бухорода «темир дафтар»га киритилган аҳолининг салкам 39 минг нафари ишга жойлаштирилди 

Халқ депутатлари Бухоро вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, эҳтиёжманд аҳолига эътибор, ички бозордаги нарх-наво барқарорлигини борасида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Шаҳриёров ахборот берди. Бу ҳақда, вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар қилди.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 2020 йил 1 апрель ҳолатида 27 592 та эҳтиёжманд оиладаги 109,2 000 нафар камбағал фуқаролар «темир дафтар»га киритилган. 2 октябрь ҳолатида «темир дафтар»га жами 42 729 та эҳтиёжманд оилаларнинг 166 274 нафар аъзолари, шундан, 39 075 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизлар киритилган.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2020 йилнинг 27 февраль куни ўтказилган видеоселектор мажлисда берилган топшириқ юзасидан, 25 962 та эҳтиёжманд оилаларнинг 105 474 нафар фуқаролари Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари қарорлари асосида камбағаллар рўйхатидан чиқарилган.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Ҳозирги кунда «темир дафтар»да 16 767 та оиланинг 60 800 нафар камбағал оила аъзолари киритилган бўлиб, улардаги 38 168 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилган. Хусусан, 2020 йилнинг август ойида давлат раҳбарининг тегишли фармони асосида 17 527 та оилага 14 414 000 000 сўмлик ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши асосида 13 625 та оилага 10 миллиард сўмлик моддий ёрдам берилган.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Шу ўринда, озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратишда аҳоли сони билан бир қаторда чет элга қатнаб ишлаётган меҳнат мигрантлари, маҳалла ва қишлоқларда арзонлаштирилган нархларда озиқ-овқат ярмаркаларини мунтазам ташкиллаштириш, ночор ва пандемия шароитида оғир аҳволга тушиб қолган оилалар ҳолидан хабар олиш зарурлиги таъкидланган. Шунингдек, сессияда Олий Мажлис Сенати аъзолари, секторлар раҳбарлари, тегишли бошқарма, корхона ва ташкилотлар, сиёсий партиялар, маҳаллий кенгаш депутатлари ҳамда ОАВ, журналист ва блогерлар иштирок этган.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Бухорода пандемия туфайли чет элдан қайтган фуқароларнинг 13 мингдан ортиғи иш билан таъминлангани ва Бухорода 2020/2021 йилги қиш-баҳор мавсуми учун захира қилинадиган маҳсулотлар ҳажми ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар