Бухоролик 2 нафар спортчи бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатида олтин медални қўлга киритди

Тошкент шаҳридаги «Universal» спорт саройида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати якунига етди. Унда икки нафар бухоролик спортчи олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, ғолибларни тақдирлаш маросимида Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 1-ўринбосари Равшан Эрматов, вазир ўринбосари Aваз Каримов, Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг 1-ўринбосари Сакен Полатов ва бошқа фахрий меҳмонлар иштирок этган.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Хусусан, ўз вазн тоифаларида бухоролик Мирали Мавлонов ҳамда Далер Бозоров олтин, Муҳаммад Файзуллаев кумуш, Дониёр Бекмуродов, Қодир Aхтамов, Бахтиёр Aсадов, Илҳом Файзиев, Муҳаммад Юнусов ҳамда Aлишер Aюбов бронза медалини қўлга киритган.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Пешкулик 4 нафар қиз Чирчиқда ўтказилган оғир атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионатида 1-ўринни қўлга киритгани, Марҳаматда ўтказилган волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида андижонлик қизлар ғолиб бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Андижонда ўтказилган бокс бўйича республика турнирида 7 нафар андижонлик спортчилар совриндор бўлгани маълум қилинган.

Янгиликлар