Соғлиқни сақлаш соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш учун Call-марказ ишга тушди
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш, соҳадаги муаммо ва камчиликларни ижобий ҳал қилиш мақсадида махсус Call-марказ ишга туширди.
Маълум қилинишича, Сall-марказнинг 1295 рақами тиббиёт ходимларининг фаолияти билан боғлиқ масалалар, тизимдаги муаммо ва соҳани янада ривожлантиришга туртки берадиган ғоя ҳамда таклифлар учун фаолият юритади. Бу мурожаатларнинг аксарияти Сall-марказга бириктирилган мутасаддилар томонидан ҳал қилинади. Шунингдек, мурожаатнинг бир қисми олимлар, шифокор, фармацевт, ҳамшира ва тизим ходимлари билан бўладиган очиқ мулоқотда Президентга тўғридан-тўғри етказилади.