Дунё бўйича коронавирусга оид сўнгги янгиликлар очиқланди
Коронавирус бўйича сўнгги дунё янгиликлари очиқланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Koronavirus Info» каналида маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, ўтган суткада жаҳон бўйлаб 700 мингдан ортиқ касалланиш ҳолати қайд этилди. Вафот этганлар сони 13 мингга ошган. Джонсон коронавируснинг 70% юқимлироқ янги тури ҳақида маълум қилган. Шу муносабат билан Британияда чеклов чоралари кучайтирилган.
Шунингдек, Трамп AҚШда ҳам Британиядаги каби қатъий чекловлар ўрнатилишига қаршилигини билдирган. Олимлар COVID-19 билан касалланишнинг қайта аниқланиши ҳолатларини тушунтириб берган. Бу вирус генетик кодининг бир қисми инсон ҳужайралари хромосомалари билан бирлашиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
ЖССТ коронавируснинг янги тури хусусиятлари ҳақида маълумот беришга ваъда берди. Бу тур Британияда аниқлангани сабабли, ташкилот мамлакат билан яқин алоқада бўлмоқда. AҚШда янги антирекорд — 403 359 касалланиш ҳолати (пандемия бошидан бери — 17 391 270 ҳолат) қайд этилган. Бу Техасда ҳисоб тизими ўзгаргани билан боғлиқ. Эндиликда нафақат касалланганлар, балки касалланишнинг тахминий ҳолатлари ҳам қайд этилади. Сербия ҳукумати Янги йил байрамлари туфайли мамлакатга кириш ва чиқишни чеклаган.
Аввалроқ Буюк Британия коронавирусга қарши «Pfizer» вакцинасидан фойдаланишни маъқуллагани ҳақида хабар берилган эди. Мамлакат ушбу вакцинанинг 40 миллион дозасига буюртма берган. Шундан сўнг, Буюк Британияда коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланган.