Дунё бўйлаб тарқалаётган коронавируснинг янги штамми ҳақида нималар маълум?
Коронавируснинг янги штамми ҳақида дастлабки маълумотларга кўра, у олдингисидан 70 фоизга кучлироқ, яъни у тез тарқалади. Ушбу штамм ҳозиргача 10 га яқин мамлакатда аниқланди.
Лондонда декабрь ойида коронавирус юқтирганларнинг 60 фоизида ушбу штамм аниқланган. Ноябрда эса бу кўрсаткич 28 фоизга тенг бўлган. Ҳозирда ушбу штамм COVID-19’нинг бошқа штаммларини ўрнини эгалламоқда.
Пандемия давомида бошқа штаммлар ҳам олдингиларини сиқиб чиқарган. Масалан, Хитойнинг Ухан шаҳрида аниқланган Л-штамми аҳоли орасида ёз охиридан бери кенг тарқалмаяпти. Чунки унинг ўрнини ундан кейин пайдо бўлган «муваффақиятли» штаммлар эгаллаган.
Ҳозирда ушбу штамм ўлим ҳолатларининг кескинлашувига сабаб бўла олиши борасида аниқ далил ёки маълумотлар йўқ. Ушбу штамм ҳали ўрганилмоқда. Шунингдек, олимлар ҳам ушбу штаммнинг вакцинация жараёнига, самарадорлигига жиддий таъсири бўлмайди дейишмоқда.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Ўзбекистон коронавируснинг янги штамми сабаб 8 та давлат билан авиақатновларни тўхтатгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавируснинг янги тури ҳақида биринчи марта маълумот берган.