Ерга бир ҳафта ичида 5 та астероид яқинлашади

АҚШнинг NASA космик агентлиги мутахассислари шу ҳафта Ерга бешта астероид яқинлашишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».

Фото: NASA

Агентликнинг таъкидлашича, 16 декабрь, чоршанба куни астероидларнинг 3 таси сайёрага яқин масофадан учиб ўтган. Улардан бири 343 минг километр масофада Ерга яқинлашган. Космик жисмларнинг диаметри ўн метрдан 24 метргача бўлган.

Бундан ташқари, 18 декабрь куни яна иккита астероид Ер яқинидан учиб ўтади. Уларнинг кичикроғи 57,1 минг километр масофадан, каттароғи эса деярли етти миллион километр масофадан ўтиб кетади. Энг яқин яқинлашиш вақтида биринчи астероид Ойга қараганда сайёрага яқинроқ келади. Ушбу космик жисмларнинг диаметри мос равишда 6,8 метр ва 30 метрни ташкил этади.

Аввалроқ америкалик олим Ернинг музлаткич катталигидаги астероид билан тўқнашиши мумкинлигини айтган. Шунингдек, дунё бўйлаб 14 декабрь куни қуёш тутилиши кузатилган эди.

Янгиликлар