Қорақалпоғистонда ИИБ бошлиғи ўринбосари пора устида қўлга олинди

Қўнғирот тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари товламачиликда гумонланмоқда, – деб хабар бермоқда Қорақалпоғистон вазирлар Кенгаши матбуот хизмати.

 

Аниқлик киритилишича, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари бошка бир фуқарога унинг шахсий сирини билишини ва агар унга «iPhone 15 Pro Max» русумдаги телефонни олиб келмаса, билган барча сирни фош қилиши айтиб, унга таҳтид қилган.

Шундан сўнг фуқаро майорни жавобгарликка тортиш илтимоси билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган.

Натижада давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ИИБ бошлиғи ўринбосарини смартфонни олаётган вақтда қўлга олган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар