«Ҳудудгаз Андижон» мансабдорлари газ етиб бормайдиган ҳудудлардан демонтаж қилинган қувурларни ўмарди

Андижон вилоати Асака туманида 260 миллион сўмлик турли ҳажмдаги газ қувурлари ўзлаштирилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими «Tez News»га хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, «Ҳудудгаз» Андижон газ таъминот филиали, Асака туман бўлинмаси мансабдор ва моддий жавобгар шахслари тумандаги табиий газ етиб бормайдиган ҳудудлардан демонтаж қилинган 260 млн сўмлик турли ҳажмдаги газ қувурларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мавзуга доир:

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарёда 4,3 миллион куб метр газни ноқонуний ўзлаштирган корхона давлатга қанча зарар етказгани ва Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи табиий газ билан таъминлангани хабар қилинганди.

Янгиликлар