Кипр, Греция, Таиланд: коронавируснинг янги тури бутун дунё бўйлаб тарқалмоқда

Дастлаб Буюк Британияда қайд этилган коронавируснинг янги штамми дунё бўйлаб шиддат билан тарқалмоқда. Мутация Кипр, Греция, Таиландда ҳам аниқланди, деб хабар бермоқда «Korrespondent».

Фото: Getty Images

«Мазкур мамлакатларда ҳам коронавируснинг ‘инглизча’ тури билан юқтириш ҳолатлари қайд этилди.
«COVID-19’нинг мутацияланган штаммини юқтириш ҳолатлари Кипрда, шунингдек, Греция ва Таиландда аниқланган», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Кипр Соғлиқни сақлаш вазирлиги Британиядан келган 12 киши коронавирус инфекциясининг янги турини юқтиргани ҳақида хабар берган. «2020 йил 6 декабрдан 20 декабргача текширилган 19 та намунадан 12 тасида VOC 202012/01 тури аниқланди», дейилган вазирлик ахборотида.

Грециянинг «Антенна» телеканали эса «инглизча» коронавирус тўрт нафар грециялик топширган синовларда ҳам аниқланганини маълум қилган. «Эҳтимол, ушбу юқумли касалликлар мамлакатда карантинни кучайтиришга сабаб бўлган», деб таъкидлаган телеканал.

Шунингдек, Таиландда янги COVID-19’нинг янги штаммлари аниқланди. Мутацияга учраган вирус Буюк Британиядан келган битта оиланинг тўрт аъзосида аниқланган. Айтилишича, ҳозирда барча оила аъзолари хусусий клиникада карантинда сақлаб турилибди.

Аввалроқ Хитойда ҳам коронавируснинг «британча» — янада юқумлироқ штамми аниқлангани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, АҚШда коронавируснинг янги тури қайд этилган.

Янгиликлар