Наманган шаҳрида 600 метрлик йўл асфальтланди
Наманган вилояти Наманган шаҳри «Ирвадон» маҳалласи ҳудудидаи 600 метрлик йўл 30 октябрь, жума куни асфальтланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, шаҳар 1-сектор ҳудудидаги «Ирвадон» маҳалласининг Ахси кўчасидан ўтган, вилоят болалар шифохонасидан жануби-шарқий айланма йўлга олиб борувчи 600 метр узунликдаги қатнов йўлига асфальт ётқизилган.
Хабарга кўра, мазкур кўчага 350 тонна асфальт босилган.
Бундан аввал Избоскандаги маҳалланинг 300 метр йўлига ва Қўрғонтепадаги шаҳарчанинг 8 километрлик йўлига шағал ётқизилгани ҳақида хабар қилинган эди.
Шунингдек, Оқдарёда 4 километр узунликдаги кўчага шағал ётқизилгани ҳамда Намангандаги маҳалланинг 1 километр ички йўлини асфальтлаш ишлари бошлангани маълум қилинганди.