Ўзбекистонда қанча корхона қурилиш соҳасида фаолият юритаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь–ноябрь ойларида қурилиш соҳасида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони 40,7 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,4 мингтага ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Статистика қўмитаси республикада фаолият юритаётган қурилиш ташкилотлари йўналишини келтирган.
Унга кўра:
- Бино ва иншоотлар қуриш — 23 минг 620 та;
- Фуқаролик обектларини қуриш — 3 минг 796 та;
- Ихтисослаштирилган қурилиш — 13 минг 244 та.
Шунингдек, фаолият юритаётган қурилиш ташкилотлари сони энг кўп бўлган ҳудудлар:
- Тошкент шаҳри — 7 804 та;
- Тошкент вилояти — 3 540 та;
- Қашқадарё вилояти — 3 285 та;
- Фарғона вилояти — 3 211 та.
Аввалроқ Ўзбекистонда 2022–2023 йилларда қуриладиган боғча, мактаб ва ОТМлар сони маълум бўлганди. Шунингдек, Сергелидаги уйларнинг деворида пайдо бўлган тешик юзасидан изоҳ берилган.