Сирдарёдаги қабристон ёнида «Lacetti» ва «Nexia» иштирокида «авария» бўлди — видео
Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги қабристон ёнида «Lacetti» ва «Nexia» тўқнашиб кетиши оқибатида Йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, воқеа 23 декабрь куни соат 16:30 ларда Гулистон тумани Юлдуз маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-27 автомобиль йўлининг 11-километрида содир бўлган. Маълум қилинишича, 1999 йилда туғилган Ш.Т. бошқарувидаги «Nexia» русумли ҳамда 1976 йилда туғилган Қ.Н. бошқарувидаги «Lacetti» русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув натижасида вафот этган ёки тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Қайд этилишича, мазкур ЙТҲ юзасидан Гулистон тумани Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Мавзуга доир: Қорақалпоғистонда «Cobalt» ва «Spark» тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилар воқеа жойида ҳалок бўлди — видео
Аввалроқ Наманганда юк машинасига бориб урилган «Nexia»даги 6 киши ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Сурхондарёда таъмирланаётган йўлда «Cobalt» ағдарилиб кетиб, ҳайдовчи ҳалок бўлгани хабар қилинган.