Tashkent City’да Muzzday-2022 музқаймоқ ва ичимликлар бўлиб ўтади
Ўнлаб турдаги ширинликлар, танловлар, томошалар, концертлар ва совғаларни ўз ичига олган кенг кўламли уч кунлик байрам 15, 16 ва 17 июль кунлари Tashkent City боғида Muzzday-2022 музқаймоқ ва ичимликлар фестивали бўлиб ўтади.
Фрезер музқаймоғи, табиий ингредиентлардан тайёрланган джелато – порцияли ёки бутун оила учун етарли идишларда. Уларни шу ернинг ўзида татиб кўришингиз ёки ёз мавсумининг охиригача заҳира қилиб қўйишингиз мумкин. Катталар ва болалар учун чинакам байрам! Muzzday-2022 фақатгина музқаймоқ билан чекланиб қолмайди. Шарбатлар, газли ичимликлар, морслар, Ice Tea ва бошқа ичимликлар промо-нуқталарда тақдим этилади.
Боғ барча ташриф буюрувчилар учун кенг кўламли кўнгилочар дастур тайёрламоқда. Уч кун давомида саҳнада таниқли ўзбек санъаткорларининг чиқишлари бўлиб ўтади. Боғ ҳудуди бўйлаб ёрқин костюмлардаги аниматорлар болаларга қувонч улашади.
Шунингдек, меҳмонларни қизиқарли акциялар, танлов ва совғалар кутмоқда. Фестивалга кириш бепул. Дўстлар, оила аъзолари ва болажонлар билан келиб, вақтни чоғ ўтказиш мумкин.
Tashkent City боғи уч кунга тадбиркорлар учун бизнес-учрашувлар ва манфаатли битимлар, меҳмонлар учун эса қизиқарли тадбирлар манзилига айланади. Дам олиш кунларида бу ерга 100 000 нафардан ортиқ инсон ташриф буюриши кутилмоқда.
Dolce Italia, Gia, Коровка из Кореновки, Mondo, Ice & Gold exclusive, Puro, Pink Vanilla, Moscow Ice cream ва бошқа кўплаб брендлар Muzzday-2022 фестивалида ўз иштирокини тасдиқлади.
Фестивалда иштирок этиш учун қуйидаги рақам орқали сўров қолдиришингиз мумкин:
+998 (99) 005-27-97 Даврон
+998 (90) 989 87 22 Миржамол
Шошилинг! Жойлар чегараланган!
Реклама ҳуқуқи асосида.