Telegram харажатларни қоплаш учун 2021 йилдан пулли функциялар қўшмоқчи
Telegram мессенжери 2021 йилдан бошлаб тижоратлаштирилади. Бу ҳақда унинг асосчиси Павел Дуров маълум қилди.
Павел Дуровнинг маълум қилишича, Telegram фойдаланувчилар сони салкам 500 миллионга етган. Шу туфайли «Бундай ўсиш учун ким маблағ ажратади?» қабилидаги саволлар кўпайиб бермоқда. Табиийки, фойдаланувчилар сони ортиши билан харажатлар ҳам ортиб бораверади.
Шунинг учун ҳам Дуров 2021 йилдан мессенжерни тижоратлаштиришини айтган. Унинг ёзишича, компания фойдаланиш шартларига ўзгартириш киритмайди ва фойдаланувчилар дастурдан бепул фойдаланишда давом этади, яъни «фарқ деярли сезилмайди». Ҳозир мавжуд хизматлар бепуллигича қолади.
Аввалроқ дунё бўйлаб Telegram мессенжери ишламай қолгани ҳақида хабар берилган эди.