Тожикистон ва Қирғизистон учинчи марта ўт очишни тўхтатишга келишди

Тожикистон ва Қирғизистон икки суткада учинчи марта чегарадаги отишмаларни тўхтатиш бўйича сулҳга эришди. Бу сафарги келишув қанча вақт яшаши номаълум.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизматининг хабарига кўра, маҳаллий вақт билан соат 16:00 да томонлар ўт очишни тўхтатди.

Айни вақтида Самарқандда бўлиб турган Тожикистон ва Қирғизистон Президентлари Имомали Раҳмон ва Садир Жапаров Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитидан кейин учрашув ўтказиши мумкинлиги айтилмоқда.

Янгиликлар