Венгрия CОVID-19’га қарши оммавий эмлашни бошлади

Венгрия давлати 26 декабрь, шанба куни CОVID-19’га қарши эмлашни бошлади. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Хабарга кўра, дастлаб Pfizer ва BioNTECH томонидан ишлаб чиқилган вакцина Будапештдаги касалхона ходимларига қўлланилган. Шунингдек, дозаларнинг биринчи партияси 4875 кишини эмлашга етади. Қайд этилишича, Дел-Пешт марказий касалхонаси шифокори Адриенна Кертес инекцияни биринчи бўлиб қабул қилган.

Таъкидланишича, Венгрияда вакцинация Евроиттифоқнинг бошқа аъзолари, шу жумладан, Франция, Германия, Италия, Австрия, Португалия ва Испаниядан бир кун аввал бошланди. Бундан ташқари, 450 миллионга яқин одам яшайдиган Европа Иттифоқи бўйлаб оммавий эмлаш кампанияси дунё бўйлаб 1,7 миллиондан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган, иқтисодиётга зарар етказган ва корхоналар ҳамда иш жойларини йўқ қилган пандемияни тугатиш йўлидаги ҳал қилувчи қадам бўлиши кутиляпти.

Аввалроқ АҚШ коронавирусга қарши «Pfizer» вакцинасидан фавқулодда фойдаланишга рухсат бергани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек Буюк Британияда коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошлангани ҳақда хабар қилинган эди.

Янгиликлар