Вояга етмаган болани зўрлашда айбланиб Нурафшон шаҳар суд биносидан қочиб кетган эркак қўлга олинди
Тошкент вилояти Нурафшон туманида 21 октябрь куни соат 17:00 лар атрофида вояга етмаган болани зўрлашда айбланиб, Нурафшон шаҳар суди биносидан қочиб кетган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда «Tez News»нинг Тошкент шаҳар ИИББдаги манбалари маълум қилди.
Тошкент вилояти Нурафшон туманида 21 октябрь куни соат 17:00 лар атрофида вояга етмаган болани зўрлашда айбланаётган 34 ёшли эркак шаҳар суди биносидан қочиб кетган. Шундан сўнг Шерзод Абдулахатов ички ишлар органлари томонидан қўлга олинган.
Абдулахатов Шерзод Самандарович, миллати ўзбек, вақтинча ишсиз. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси (Номусга тегиш), 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш), 119-моддаси (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб, ғайритабиий усулда қондириш) билан жиноий иш қўзғатилган.
Бундан ташқари, эркак илгари тўрт марта судланганлиги ҳақида хабар берилган:
- 2010 йил 1 январь — Россия суди томонидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 213-моддаси (Безорилик) 1-қисми;
- 2014 йил 16 апрель — Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси (Талончилик) 2-қисми «а» ва «б» банди;
- 2014 йил 19 сентябрь — Жиноят ишлари бўйича Бўка туман суди томонидан 119-модданинг (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб, ғайритабиий усулда қондириш) 1-қисми, 2-моддаси «а», «б» банди ҳамда Жиноят кодексининг 166-моддаси (Талончилик)
- 2017 йил 16 октябрь — Жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ туман суди томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисмининг «д» банди билан айбдор деб топилган.
Аввалроқ Шерзод Абдулахатовнинг Нурафшон шаҳар суд биносидан қочиб кетганлиги хабар қилинганди.