Чиқиндидан қарздорлар электр энергиясидан узилмайди
Ижтимоий тармоқларда 1 ноябрдан чиқиқндидан қарздорлар электр энергиядан узилиши ҳақида хабарлар тарқалди. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бу хабар асоссиз эканлигини маълум қилди.
Маълум боълишича, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан чиқинди ташиш ва олиб кетиш хизматида фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида янги «Toza Makon-billing» дастурий комплекси ишга туширилиши муносабати билан 2024 йил 31-октабр соат 23:50дан 5 ноябрь соат 23:50гача профилактик ишлар олиб борилишини маълум қилган.
Агентлик томонидан мазкур вақт оралиғида чиқинди хизмати учун барча турдаги тўловларни амалга оширишда ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олиш, абонент тўғрисидаги маълумотларни ўзгартириш, қўшиш ва ўчиришда вақтинчалик техник узилишлар бўлишини ҳақида хабар берилган.
Мазкур хабар ижтимоий тармоқларда нотоъғри талқин қилиниши натижасида коъпгина манбаларда чиқинди хизматидан қарзи бор фуқаролар электр энергиясидан ҳам узилиши ҳақида маълумотлар тарқалган.
Айни пайтда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан истеъмолчининг чиқинди бўйича қарздорлик бўйича огоҳлантирилгандан кейин тўлов қилмаган шахсларнинг электр учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиёти жорий этилиши амалиёти боъйича техник ишлар олиб борилмоқда, дейилади хабарда.