Эронда дори ишлаб чиқарувчи компаниянинг хатоси туфайли 70 нафар бемор вафот этди

Эронда гемодиализ эритмасига тушиб қолган алюминий тузлари туфайли 70 нафар бемор ҳалок бўлди. Бу ҳақида мамлакат парламентининг соғлиқни сақлаш комиссияси матбуот котиби Салмон Эсхаги хабар қилди.

Аввалига Машҳад ва Исфахон шаҳарларида 10-12 нафар бемор комага тушиб қолиб, кейин ўзига келмай вафот этди. Кейинчалик қурбонлар сони 50 кишига кўпайди. Бугунга келиб гемодиализ эритмасидаги алюминий тузлари туфайли ҳалок бўлганлар сони 70 нафарга етди, — деди у.

Матбуот котибининг сўзларига кўра, тергов давомида бу ҳолат дори ишлаб чиқарувчи компаниянинг хатоси туфайли рўй берганлиги аниқланди.

Жамият