Азиз Абдуҳакимов президентнинг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди
Азиз Абдукахарович Абдуҳакимов Ўзбекистон президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига айлантирилди.





