Қувайт элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади

Аҳмад Холид Ал-Жиран Қувайтнинг Ўзбекистондаги элчиси сифатидаги миссиясини якунламоқда, деб хабар беради Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Telegram-каналида.

Биз жаноб Элчига ўз фаолияти давомида мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатларни бойитишга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлигимизни билдирамиз. Унга кейинги фаолиятида муваффақиятлар тилаб қоламиз, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Аҳмад Холид Ал-Жиран 2015 йилдан буён элчи лавозимида ишлаб келаётганди.

Жаҳон