Ўзбекистонда электр таъминоти мансабдорлари пора билан ушланди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган

Ўзбекистонда электр таъминоти тизимида ноқонуний ҳолатлар аниқланди, деб хабар беради Давлат хавфсизлик хизмати.

Маълум қилинишича, «Ҳудудий электр тармоқлари» «Энергосавдо» филиали Шўрчи туман бўлими муҳандиси хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, фуқарога тегишли савдо дўконида электр энергиясидан фойдаланиш бўйича аниқланган.

Хусусан, қоидабузарлик ҳолати юзасидан тузилган далолатномани қонуний тартибда кўриб чиқмаслик, ишни судга юбормаслик ҳамда янги электр ҳисоблагич ўрнатиб, рўйхатдан ўтказиб бериш эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилиб, дастлаб 200 АҚШ доллари ва 1 млн 50 минг сўм олган.

Натижада, ўтказилган тезкор тадбирда у қолган 500 АҚШ доллари ва 2,4 млн сўмни олган вақтида ушланади.

Андижон вилоятида кузатилган ҳолатда эса Балиқчи туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, туман ЭТК ходимларининг фаолият кўрсаткичларини баҳолайдиган ойлик ҳисоботларини «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Андижон ҳудудий филиалидаги танишлари орқали ижобий ҳал этиб бериш эвазига пул талаб қилган.

Бироқ мансабдор шахс ЭТК ходимлари томонидан йиғиб берилган 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон