Сурхондарёда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида 633,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда «Ўзенергоинспексия» ҳудудий бошқармаси хабар берди.

Бошқарма маълумотига кўра, вилоят прокуратураси ва Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбири давомида «Қўштепа» маҳалласида фуқаро М.И.га тегишли сув насосининг электр ҳисоблагичи уланиш схемаси ўзбошимчалик билан ўзгартирилгани аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон