Физика бўйича Нобел мукофоти сунъий интеллектни ўрганган олимларга берилди
Физика бўйича 2024 йилги Нобел мукофоти сунъий нейрон тармоқларидан фойдаланган ҳолда машинали ўқитишни таъминлайдиган ихтиро учун Жон Хопфилд ва Жеффри Хинтонга берилди. Бу ҳақида мукофотни топширувчи Стокголмдаги Қироллик Каролинска тиббий-жарроҳлик институти хабар қилди.
Мукофот «сунъий нейрон тармоқлари ёрдамида Machine Learning’нинг асосини ташкил этувчи фундаментал кашфиётлар ва ихтиролар учун» берилди.
Иккала номзод ҳам статистик физика билан шуғулланган. Уларнинг ишлари замонавий нейрон тармоқлари яратилишига олиб келди. Бугунги кунда ушбу тармоқлар сунъий интеллектнинг кўплаб соҳаларида кенг қўлланилмоқда.
2023 йила физика бўйича Нобел электронлар бўйича экспериментал тажрибалар ўтказган олимлар Пер Агостини, Ференс Крауз ва Анн Ле-Ҳуиллерга тақдим қилинганди.
Аввалроқ, тиббиёт ва физиология бўйича мукофот совриндорлари ҳақида маълумот берган эдик.