ФВВ қутқарувчилари «Катта чимён» тоғида адашиб қолган фуқароларни қутқариб олди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги тоғда йўқолган сайёҳлар қутқариб олинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Аниқлик киритилишича, 25 август куни соат 15:40 да вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига 3 нафар фуқаро «Катта чимён» тоғига пиёда саёҳатга чиқиб, адашиб қолгани ҳақида хабар келиб тушган.

Шундан сўнг, қутқарувчилар кўрсатилган манзилга етиб бориб, фуқароларни хавфсиз ҳудудга туширишган. Уларнинг ҳеч бири жабрланмагани маълум қилинган.

Тошкент