Тошкентдаги хусусий клиникада 8 ёшли боланинг вафот этиши юзасидан жиноий иш очилди
Тошкентдаги тиббиёт марказида 8 ёшли бола операция вақтида вафот этганлиги юзасидан жиноят иши қўзғатилди, деб Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Ҳолатга алоқадор шахсларни батафсил сўроқ қилиш, юзлаштириш, қўп вақт талаб қилинадиган мураккаб экспертизалар тайинлаш ва бошқа бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан қонуний тўхтамга келиш имкони йўқ, — деб таъкидланди.
Шу сабабли, Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилгани хабар қилинди.
Барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келиниши маълум қилинди.