Тошкентда «Captiva» ҳайдовчиси, машинасини четга олиб қўйишини сўраган инспекторни уриб юборди

Тошкентда «Captiva» ҳайдовчиси ИИО ходимига нисбатан фаол қаршилик кўрсатиб, унга тан жароҳати етказди. Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ матбуот ҳизмати расмий изоҳ беради.

Ҳодиса 19 августга ўтар кечаси соат 02:00 атрофида Бектемир туманидаги бозор ҳудудида содир бўлган.

Аниқланишича, Бектемир тумани ИИО ФМБ ППХ инспектори Ж. Р. «Captiva» транспорт воситасини тўхтаб туриш тақиқланган жойга қўйилганлигини аниқлаб, машина егасидан бошқа транспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишига халақит берганлиги сабабли, транспорт воситасини олиб қўйишини сўраган.

Бироқ «Captiva» ҳайдовчиси Ш. А. ИИО ходимининг қонуний талабини бажармасдан, унга фаол қаршилик кўрсатган ва инспекторни уриб, унга тан жароҳати етказган.

Ҳозирда, Бектемир туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Тошкент