Испанияда сув тошқини оқибатида 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Испаниянинг Валенция шаҳрида кучли сел келиши ва сув тошқинлари оқибатида 51 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида Тhe Guardian хабар берди.

Полиция ва фавқулодда хизматлар томонидан қайд этилган дастлабки маълумотларга кўра, қурбонларнинг сони 51 кишини ташкил қилмоқда. Биз жабрланганларнинг шахсини аниқлаш жараёнидамиз, — дейди Валенция ҳукумати фавқулодда вазиятларни мувофиқлаштириш маркази.

Сел оқибатида Валенция кўприги қулаб тушди, Малагада поезд рельсдан чиқиб кетди, уйлар вайрон бўлди ва одамлар бошпанасиз қолди.

Биз ауш каби тузоққа тушиб қолдик. Кўчаларда машиналар ва ахлат контейнерлари оқиб келарди. Сув 3 метргача кўтарилаётган эди, — деди шаҳар мери Рикардо Габалдон.

Жаҳон