Тошкентда Nexia-2 ​​ҳайдовчиси тўхтаб турган юк машинасига урилиб кетди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиши натижасида икки киши жабрланди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ матбуот хизмати хабар беради.

ЙТҲ 11 сентябрь куни соат 17:15 да Янги Ўзбекистон кўчасида содир бўлган. Аниқлик киритилишича, «Nexia-2» автомашинасининг 27 ёшли ҳайдовчиси М. бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган «Iveco» русумли юк машинасига бориб урилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Nexia-2 ​​ҳайдовчиси ва йўловчиси тан жароҳати олди, — дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент